Линклар

Германия канцлери Ангела Меркел ва Европа Иттифоқининг юқори расмийлари қочқинларни жойлаштириш бўйича баҳсли келишувдан бир ой ўтиб, Туркия-Сурия чегарасига сафар қилишмоқда.

Ушбу ташриф Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасида имзоланган муҳожирларга оид битим танқидларга учраётган бир пайтга тўғри келмоқда.

Мазкур битимга мувофиқ, Юнонистонда бошпана олишга нолойиқ деб топилган муҳожирлар Туркияга депортация қилиниши мумкин.

Аммо, ҳуқуқ фаоллари Туркия муҳожирлар қайтишига хавфсиз жой эмас, деб ҳисоблайдилар.

Ўз навбатида Туркия ўз фуқароларига Европа Иттифоқига визасиз тизим жорий қилиш талаби бажарилмас экан, келишув бекор бўлишидан огоҳлантирган.

Меркел Сурия чегарасига яқин жанубий Ғазантеп шаҳридаги қочқинлар жамлоғига бориши кутилмоқда.

Германия канцлери у ерда Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли билан учрашади.

Меркелга Европа Кенгашининг президенти Доналд Туск ва Европа Иттифоқи Комиссиясининг вице президенти Франс Тиммерменс ҳамроҳлик қилмоқда.

XS
SM
MD
LG