Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:16

Тошкентдаги трамвай корхонаси кимошди савдосига қўйилади


Тошкентнинг Навоий кўчаси трамвай рельсларидан тозаланмоқда
Тошкентнинг Навоий кўчаси трамвай рельсларидан тозаланмоқда

Тошкентда трамвай хизматларининг тўлиқ тўхтатилишли муносабати билан "Тошкент трамвайи" корхонасига тегишли бино ва иншоотлар кимошди савдосига қўйилади.

Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" компанияси сайтида эълон қилинди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 5 апрелдаги "Тошкент шаҳридаги транспорт инфратузилмасини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Тошкент трамвайи"га тегишли бўлган иккита трамвай деполари, шаҳар электр транспортига хизмат кўрсатиш хизматлари дохил умумий майдони қарийб гектар объектлар сотилади.

Сотувдан тушган маблағ Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг аввалги йилларда 400 та Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобусини сотиб олиш учун жалб этилган кредитларини тўлаш учун сарфланиши хабар қилинган.

Тошкент трамвайи Марказий Осиёда энг қадимга транспорт хизмат тури ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG