Линклар

logo-print

Зомин прокурори жиззахлик ҳуқуқ фаолларини қоралади


Зомин маркази

Зомин маркази

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари Жиззах вилоятида мустақил ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши босимларнинг кучайишидан хавотирдалар.

Бунга Жиззах вилояти Зомин тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Бектош Соипов вилоят ҳудудида норасмий фаолият олиб бораётган ҳуқуқ фаолларини кескин танқид остига олиши сабаб бўлди.

Зоминг прокурорининг танқидий чиқиши 16 апрель куни Жиззах вилоятининг Даштобод шаҳарчасидаги Санъат ва мусиқа коллежида ўтган мажлисда янгради.

Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий фаолларга кўра, прокурор фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси пастлиги учун ўзларини “ҳуқуқ ҳимоячилари” деб атаётган кимсаларнинг домига илинмоқда.

Ўзларини ҳуқуқ ҳимоячилари деб юрган бу кимсалар Америкада яшаётган мухолиф “Бирдамлик” халқ ҳаракати раҳнамоси Баҳодир Чориев сингари одамлар билан ҳамкорлик қилмоқда, уларга ишонманглар ва мурожаат қилманглар. Мана биз бор, милиция ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари бор,” деди Бектош Соипов.

"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги ҳамда "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ижросига бағишланган мажлисда милиция ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини юқорида назарда тутилган “ҳуқуқ ҳимоячилари” билан курашга чақирган прокурор Жиззах вилояти худудида бундай ҳолатларнинг тугатилишини айтди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташановга кўра, прокурорнинг чақириғи Жиззахда саноқли қолган ҳуқуқ фаолларини таъқиб қилишга қаратилган сигналдир:

Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясида ҳар бир инсон ўзи якка ҳолда ва бошқалар билан биргаликда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини миллий ва халқаро миқёсда рағбатлантириш, ҳимоя қилишга ҳаракат қилиш ва рўёбга чиқариш ҳуқуқига эканлиги таъкидланган. Ўзбекистон мазкур ҳужжатни ратификация қилган мамлакат ўлароқ ушбу қоидаларга зид фаолият юритмоқда”, дейди ҳуқуқ фаоли Ташанов.

“Озодлик” муқаддам жиззахлик ҳуқуқ фаоллари, хусусан, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилотининг вилоятдаги етакчиси Ўктам Пардаевнинг ҳибсга олиниши ва судланиши воқеаларини кенг ёритган эди.

XS
SM
MD
LG