Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи турк фуқаролари учун виза режимини бекор қилмаса Брюсселнинг қочқинлар масаласи бўйича Туркия билан келишими шартлари тўлалигича бажарилмаслиги мумкин.

Бу ҳақда Туркия бош вазири Аҳмад Довутўғли Германия Канцлери Ангела Меркель билан ўтказган музокаралари ортидан таъкидлади.

"Анқара қочқинлар масаласида барча шартларни бажарган ва Европа Иттифоқидан Туркия билан виза режимини бекорқилиш сари конкрет қадамларни кутмоқда", - деди Довутўғли.

Туркия бош вазири Анқара суриялик қочқинларни уларни розилигисиз ортга қайтариб юбораётгани ҳақидаги Халқаро Амнистия ташкилоти айбловларини рад этди.

Жаноб Довутўғлига кўра, ЕИ ва Туркия орасидаги келишим натижаларни бермоқда.

"Агар ўтган йили оҳирида кунига олти минг қочқин Эгей денгизи оша Европага ўтишга уринган бўлса бугунги кунда бу рақам бир неча юзни ташкил этмоқда", - деди Довутўғли.

Ўз навбатида Туркияга сафар қилаётган Европа Иттифоқи раҳбари Доналд Туск ва Германия Канцлери Ангела Меркел ҳам Туркиядан Европага қочқинлар оқими камайганини эътироф этишди.

Улар шанба куни Туркияга сафари доирасида қочқинлар лагерини зиёрат этишди ва қочқин болалар учун марказнинг очилишида қатнашишиди.

XS
SM
MD
LG