Линклар

logo-print

Обама: Сурия муаммосини фақат ҳарбий куч билан ҳал этиб бўлмайди


АҚШ президенти Барак Обама Америка кучларининг Сурияда кенг миқёсли қуруқлик амалиёт ўтказиш режаси йўқлиги ва мазкур мамлакатдаги муаммони фақат ҳарбий куч билан ҳал этиб бўлмаслинини айтди.

Жаноб Обама бу ҳақда Лондонга сафарининг сўнггида таъкидлади.

– АҚШ ёки Буюк Британия ўз қуруқлик кучларини у ерга Башар Ассад режимини ағдариш учун юбориши хато бўлар эди, - деди Обама.

Жаноб Обама ўз президентлигининг қолган тўққиз ойи ичида АҚШ етакчилигидаги коалиция "Исломий давлат"ни енга олмаслигини ҳам тан олди.

- Биз фақат улар ҳаракат майдонини торайтиришимиз мумкин, Мосул ва Ракка каби уларни асосий марказларини назоратимизга олишимиз мумкин, - деди Обама.

Жаноб Обама ўз навбатида АҚШ етакчилигидаги коалиция бундан буён ҳам "Исломий давлат" жанггари гуруҳи позицияларига ҳаводан зарбалар беришда давом этишини айтди.

XS
SM
MD
LG