Линклар

Америкалик хонанда Принснинг жасади Миннесота штатида кремация қилинди.

Бу ҳақда марҳум қўшиқчининг вакили Иветта Ноэль-Нуре журналистларга маълум қилди.

Кремация қилингунга қадар Принснинг жасади экспертиза учун ёриб кўрилган.

Миннесота штатининг Карвер округи шерифи Жим Олсон экспертиза натижалари бир нечта ҳафта ичида маълум бўлишини айтди.

Унга кўра, Принс ўз жонига қасд қилгани ҳақида ҳозирча ҳач қанақа далиллар йўқ.

Америкалик поп қўшиқчи Принс 21 апрель куни ўлик топилган эди.

Принс саксонинчи йиллар бошларида танилди ва ўша йиллари АҚШда у машҳурликда Майкл Жексон даражасига кўтарилганди.

XS
SM
MD
LG