Линклар

Хоразмнинг Урганч шаҳрида шанба куни илк бор ўтказилган колбаса сайлида аҳоли ушбу махсулотни ўнлаб тури мазасини бепул татиб кўрдилар. Тадбирга бош қўшган “Elita Chorvanasl” ширкати раҳбарларидан бирининг Озодликка айтишича, сайлда икки юз килодан ортиқ 55 турдаги колбаса шаҳарликларга икром этилган.

Урганч туманидаги “Elita Chorvanasl” ширкати Хоразмдаги колбаса етиштирувчи энг йирик ширкат ҳисобланади.

– Буларни ҳаммаси ўзимизни фермада ҳалол сўйилган мол, товуқ гўштларидан тайёрланган колбасалар. Фермамизда 300 бош қорамол бор, товуқ фермамиз бор, эллик мингга яқин товуқ бор. Шулар тўртта колбаса сехимизда колбаса қилинади. Дудланганлари бор, қайнатилгани бор, “докторский” дейди, сосискалар бор. Шаҳарликлар шу колбасаларни бир мазасини татиб кўрсин, деб сайлни ўтказяпмиз. Мазасини олганидан сўнг сотиб олаётганлар кўпаяди-да, - дейди исми сир қолишини истаган“Elita Chorvanasl” ширкати раҳбарларидан бири.

Cайлда икки юз килодан ортиқ 55 турдаги колбаса шаҳарликларга икром этилган.

Cайлда икки юз килодан ортиқ 55 турдаги колбаса шаҳарликларга икром этилган.

​Колбаса сайлида “Сағбон”, “Шаршара” каби корхоналар колбасалари ҳам аҳолига икром этилди.

- Айниқса бепул қорин тўйдириш учун келувчиларга тўлиб кетди. Бир тўғрам кесиб беради ўзи, колбасани усти алғов-далғов. У ерда колбасани татиб кўриш учун олиб келишган аслида. "Қалин кес" десак жимрилик қилиб "юпқа кесади". Ёқса орқада полка-полка колбасалар турибди, пулини тўла, олиб бераман дейди. Колбаса сайли бўлса бер хоҳлаганча, - дейди урганчлик Илҳом.

Хоразмда азалдан қовун сайллари ўтказиб келинган. Вилоятда илк бор ўтказилган колбаса сайли аҳоли орасида турлича қаршиланди.

- Нима кераги бор бу колбаса сайлини. Уни ичига нима қўшилган, ҳалолми, ҳаромми, билиб бўлмаса, - дейди хивалик Муҳайё.

Хоразмли шифокор Ўғилжон Искандарова одамларга колбаса ейишни маслаҳат қилмайди.

- Ишлов берилган гўшт маҳсулотлари соғлиққа сарарли. Ошқозон касалликларини келтириб чиқаради. Менимча колбаса ейиш зарарли экани ҳақида Урганчда тадбир ўтказиш керак эди аслида, - дейди Ўғилжон опа.

Америкалик шифокорлар қайта ишланган гўшт, сосиска ва колбаса каби маҳсулотлар ошқозон ости бези саратонини келтириб чиқаришини тахмин қилишади.

Саратонни тадқиқ қилиш халқаро жамғармаси эса умуман қайта ишланган гўштни истеъмол қилмасликни тавсия қилган.

XS
SM
MD
LG