Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:32

Қуёш батареяли “Solar Impulse 2” учоғи Ҳавай оролларидан Сан-Францискога учиб ўтди


Пайшанба куни Ҳавай оролларидан осмонга кўтарилган “Solar Impulse 2” қуёш батареяли учоғи уч кун давомида Тинч океани узра парвоз қилиб, АҚШнинг Калифорния штати Сан Франциско шаҳрига муваффақиятли қўнган.

Қуёш энергияси билан парвоз қиладиган учоқ ер юзини айланиб чиқиш бўйича рекорд ўрнатиш учун икки йил аввал илк парвозни амалга оширган эди. Ўшанда учоқ Абу-Дабидан Японияга учиб борган эди.

Лекин, учоқ парвознинг кейинги босқичида муаммолар пайдо бўлди ва Ҳавай оролларига қўндирилиб, созланди.

Узунлиги 72 метр бўлган бир ўринли учоқни галма-галдан икки швецариялик экологик Андре Боршберг ва Бертран Пикарлар бошқармоқда.

Олдинда уларни Атлантика океани узра парвоз кутмоқда.

XS
SM
MD
LG