Линклар

logo-print

Украина Мудофаа вазирлигига кўра, сўнгги бир кун ичида мамлакат шарқидаги Донбасс минтақасида уч нафар украин ҳарбийси ҳалок бўлган, олти нафари яраланган.

Киев ҳукумати ва мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачилар бир бирларини ўт очишни тўхтатиш шартларини бузганликда ва аҳоли пунктларини ўққа тутаётганликда айбламоқда.

Аввалроқ, Украина Мудофаа вазирлиги Донбассда қуролли можаро бошланганидан буён 2600 нафар ҳарбийси ҳалок бўлгани ҳақда билдирган эди.

XS
SM
MD
LG