Линклар

logo-print

Эрон, Омон, Туркманистон ва Ўзбекистон транспорт коридори шартномаси кучга кирди.


Эрон, Омон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида транспорт коридорини ташкил этиш тўғрисидаги Ашхобод шартномаси 23 апрелдан бошлаб кучга кирди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, мазкур шартнома 2011 йилнинг 25 апрелида юқорида айтилган давлатлар ва Қатар томонидан имзоланган эди. Бироқ Қатар 2013 йилда шартномадан чиқишини билдирган.

Вазирлик маълумотида айтилишича, бугунги кунга келиб шартнома иштирокчилари бўлган барча давлатлар парламентлари транспорт коридорини ташкил этиш тўғрисидаги келишувни ратификация қилиб бўлган.

XS
SM
MD
LG