Линклар

Ravon R2нинг Россияга етказиб берилиши кечикмоқда


Ravon бренди остида ишлаб чиқарилаётган автомашиналардан бири.

Ravon бренди остида ишлаб чиқарилаётган автомашиналардан бири.

Россияга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Ravon R2 русумидаги автомашиналарни етказиб бериш кечикмоқда.

Автомашиналар Россиядаги дилерларга апрель ойининг охиригача етказиб берилиши шарт эди. Ravon ширкати матбуот хизматининг билдиришича, машиналарни етказиб беришнинг кечикаётганига темир йўл тарифларининг кескин ошиб кетгани сабаб бўлди.

Ширкатнинг билдиришича, темир йўл тарифлари ошиб кетиши ортидан Ravon R2 автомашиналари нархининг кўтарилишига йўл қўймаслик макқсадида, машиналарни Россияга автомобиль ташувчи машиналарда етказиб беришга қарор қилинган.

Ravon R2 хэтчбекининг базавий комплектациясига Россияда 369 минг рубль нарх белгиланган. Хэтчбекнинг Optimum ва Elegant комплектациялари эса 429 минг ва 469 минг рублдан сотилади.

XS
SM
MD
LG