Линклар

Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Москвага расмий сафари бошланади.

Президент Владимир Путин таклифи билан амалга оширилаётган сафар сешанба куни якунланади.

Аввалроқ Россия нашрлари Кремлдаги манбага таянган ҳолда учрашувда президентлар Ўзбекистон армиясини модернизациялаш ва хавфсизлик масалаларини ҳам муҳокама этишини хабар қилган.

Ислом Каримовнинг Москва сафари олдидан 5 апрель куни Россия президенти Владимир Путин Тошкент билан 2014 йил декабрида имзоланган ва Ўзбекистоннинг 865 миллион доллар қарзидан кечилишини англатувчи шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Мазкур шартнома асосида Ўзбекистон СССР Олмос фонди орқали Россия Ўзбекистондан камида 1 миллиард доллар қарздор экани тўғрисидаги иддаоларидан воз кечган.

XS
SM
MD
LG