Линклар

Атирауда норозилик намойиши бўлиб ўтди


Атираудаги норозилик намойиши.

Атираудаги норозилик намойиши.

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида 24 апрель куни мингга яқин одам ҳукуматнинг ерларни ким ошди савдосида сотишга рухсат берувчи қарорига нисбатан норозилик намойишига чиқди.

Атирауликлар ҳукуматнинг қарори хорижликларга ер сотиб олиш имкониятини беришидан хавотир билдирди. Бироқ ҳукумат ерни сотиш тўғрисидаги қарорда ҳорижликларга ер сотиб олиш ҳуқуқи берилмаганини билдирмоқда.

Атирау маҳаллий ҳокимияти раҳбарлари митинг ноқонуний уюштирилганини айтиб, норозиларни тарқатишга ҳаракат қилди. Бироқ норозилар намойишни тарк этмай, бир неча соат шаҳар марказий майдонини эгаллаб турдилар.

Аввалроқ маҳаллий ҳукумат фаолларнинг митинг ўтказишга рухсат бериш тўғрисидаги аризасига рад жавобини берган эди.

XS
SM
MD
LG