Линклар

Обама Москва сиёсати ўзгармагунича санкциялар бекор қилинмаслигини билдирди


АҚШ президенти Барак Обама ва Германия канцлери Ангела Меркель.

АҚШ президенти Барак Обама ва Германия канцлери Ангела Меркель.

АҚШ президенти Барак Обама ўзи ва Германия канцлери Ангела Меркель Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар Москва Украинага нисбатан сиёсатини ўзгартиргандагина бекор қилишиниши керак, деган фикрда собит эканини билдирди.

“Россияга нисбатан санкциялар фақат бир марта – Москва Минск келишими бўйича мажбуриятларини тўла бажарган пайтдагина бекор қилинади”, деди Обама 24 апрель куни Ганноверда Ангела Меркель билан учрашувидан сўнг матбуотга берган интервьюсида.

Меркель Украинада ўқ отишни тўхтатиш битимига тўла амал қилинмаётганини таъкидлади ва у Обама билан 2015 йилда эришилган Минск келишимига тўла амал қилиниши масаласини муҳокама қилганини билдирди.

Украинада 2014 йил апрелидан бери давом этаётган жангларда шу кунгача 9100 одам ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG