Линклар

logo-print

Каримов сафари олдидан россиялик сиёсатчи Ўзбекистоннинг КХШТга қайтишини башорат қилди


Россия Давлат думасининг халқаро масалалар бўйича қўмитаси раиси Алексей Пушков

Россия Давлат думасининг халқаро масалалар бўйича қўмитаси раиси Алексей Пушков

Ислом Каримовнинг Москвага сафари олдидан Россия Давлат думасининг халқаро масалалар бўйича қўмитаси раиси Алексей Пушков "Ўзбекистон охир-оқибат Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига қайтади", дея баён қилди. Пушков ТВЦ каналига берган интервьюсида Ўзбекистоннинг "КХШТда иштирокини тўхтатиши бу мамлакатнинг ҳар хил майдонларда" ўйнаши билан боғлиқ, дея таъкидлади.

1992 йилда МДҲ мамлакатлари президентларининг Тошкентдаги саммитида тузилган ташкилотни Ўзбекистон икки марта тарк этган.

Россия етакчилигидаги КХШТни илк бор 1999 йилда тарк этган Ўзбекистон Андижон воқеалари ортидан 2006 йилда ташкилотга қайтган эди. 2012 йилда эса Москва билан муносабатларида бироз таранглик кузатилган Тошкент яна КХШТдаги иштирокини тўхтатишини эълон қилади.

Ҳозирда КХШТга МДҲ давлатларидан Арманистон, Беларус, Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон киради.

XS
SM
MD
LG