Линклар

Обама Европа бирлигини сақлаб қолишга чақирди


АҚШ Президенти Барак Обама

АҚШ Президенти Барак Обама

АҚШ Президенти Барак Обама 25 апрель куни Германиянинг Ҳанновер шаҳрига қилган ташрифи чоғида Европа бирлигини сақлаб қолишга чақирди.

Ҳанноверда ўтаётган технология ютуқлари кўргазмасида чиқиш қилган Обама “дунё кучли ва бирлашган Европага муҳтож”, дея баён қилди.

Обама шунингдек, НАТОга аъзо ҳар бир давлатни ҳарбий альянсга ҳисса қўшишга чақириб, айрим Европа мамлакатлари ўз мудофааси масаласида “эътиборсиз” бўлмоқда, дея таъкидлади. НАТОнинг июль ойида бўладиган Варшава саммитида альянснинг барча аъзолари умумий хавфсизлик учун масъулиятни ўз зиммасига олиши кераклигини эслатишини билдирди Обама.

Обама шунингдек, Европа етакчиларини Украинадаги фуқаролар урушига аралашаётган Россия Минск битими шартларини бажармагунича санкцияларни сақлаб қолишга чақирди.

XS
SM
MD
LG