Линклар

logo-print

Сербия сайловида иқтидордаги европапараст коалиция ғалаба қилди


Бош вазир Александр Вучичнинг Прогрессив партияси 48 фоиз, коалициядош Социалистлар партияси 11 фоиз овоз билан ғалаба қилди

Бош вазир Александр Вучичнинг Прогрессив партияси 48 фоиз, коалициядош Социалистлар партияси 11 фоиз овоз билан ғалаба қилди

Сербияда 24 апрель куни бўлиб ўтган парламент сайловида амалдаги иқтидордаги европапараст партиялар катта фарқ биал ғалаба қилди. Айни пайтда, россияпараст миллатчи гуруҳлар ҳам 2012 йилдаги мағлубиятдан кейин илк бор парламентга қайтадиган бўлди.

Овозларнинг 96 фоизи ҳисоблаб бўлган Марказий сайлов комиссиясига кўра, бош вазир Александр Вучич етакчилигидаги Прогрессив партия 48 фоиз овоз тўплаган. Унга коалициядош Социалистлар партияси 11 фоиз овоз олган.

Ўнгчи Радикал партияси 8 фоиз ва ДСС-Двери партияси 5 фоиз овоз олиб парламентга кириш имконияга эга бўлди.

Мухолифатдаги ғарбпараст Демократлар партияси, Социал Демокрталар ва янги тузилган Dosta Je Bilo (яъни Етарли), дея номланган партия ҳам 5 фоиздан кўпроқ овоз олиб 250 ўринга эга парламентда ўз вакилларига эга бўлад.

XS
SM
MD
LG