Линклар

logo-print

Порошенко Савченконинг бир неча ҳафта ичида Украинага қайтарилишига умид билдирди


Надежда Савченко.

Надежда Савченко.

Украина президенти Петро Порошенко Россия қамоғида ўтирган украин учувчиси Надежда Савченкони ватанига қайтариш бўйича россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан келишувга эришгани ҳақида маълум қилди.

Украина телеканалларига берган интервьюсида Порошенко Савченко минган учоқ “бир неча ҳафта ичида” Украина ерида қўниши мумкинлигини баён қилди.

Бу орада учувчининг адвокати Марк Фейгин: “Савченко май ойи охиригача Украинага қайта олмаса керак”, дея билдирди.

19 апрель куни Порошенко Надежда Савченко билан телефон орқали сўзлашганидан кейин учувчи аёл 6 апрелдан бери давом эттираётган очликни тўхтатишга рози бўлганини маълум қилганди.

22 март куни Россия суди учувчи Надежда Савченкони Украина шарқидаги урушни ёритаётган икки нафар рус журналисти ўлимида айбдор деб топиб, 22 йилга озодликдан маҳрум этган. Надежда Савченко ўзига нисбатан айбловларни “уйдирилган” деб атаб, уларни рад қилиб келади.

XS
SM
MD
LG