Линклар

Ўзбек боксчилари WSB мусобақаси чорак финалида россияликларни мағлуб қилди


Uzbek Tigers деб номланган ўзбекистонлик боксчилар командаси Россиянинг Ульяновск шаҳрида ўтган Жаҳон бокс серияси мусобақасининг чорак финалида 3:2 ҳисобида Россия бокс терма жамоаси устидан ғалаба қозонди.

Дастлабки босқичда ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов, Муроджон Аҳмадалиев ва Анвар Туроповлар россиялик рақибларини мағлуб қилди. Қолган икки жангда россияликларнинг қўли баланд келди.

Гуруҳ босқичида эса ўзбекистонлик боксчилар командаси D гуруҳида иккинчи ўринни эгаллашди.

Жаҳон бокс серияси ҳар йили Осиё, Европа ва Америка минтақаларида мамлакат командалари иштирокида ўтказиладиган мусобақалардир. Ҳар бир командага 54 килограммгача бўлган вазндан 91 килограммдан ортиқ вазнгача эга бўлган беш боксчи киради. Жанглар ҳар бири 3 дақиқали 5 раунддан иборат бўлади.

XS
SM
MD
LG