Линклар

Москвада Путинга арз қилмоқчи бўлган сархуш ўзбекистонлик тутилди


Каримовнинг Москвага ташрифи арафасида Қизил майдонда Путиннинг ҳузурига кирмоқчи бўлган сархуш ўзбекистонлик қўлга олинди. Ленин мавзолейи олдида тутилган 35 ёшли йигит Кремлга кириб, мамлакат президенти Владимир Путин билан гаплашмоқчи бўлгани хабар қилинмоқда.

РЕН ТВ телеканали манбасига кўра, ўзбекистонлик йигит Путиндан фуқароликка оид саволларига жавоб олмоқчи бўлган. Хусусан, уни нима учун Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари тез орада Россия фуқаролигини олиб кетаётганию унинг оиласи узоқ вақтдан бери бунга эришолмаётгани каби масалалар қизиқтирган.

Қўлга олинган ўзбекистонликни психиатрлар ва тез ёрдам ходимлари кўрикдан ўтказганлар, аммо уни шифохонага ётқизиш учун сабаб топмаганлар.

Шундан сўнг “тўполончи” йигитга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид баённома тузилган. Эндиликда унга 500 рубль миқдорида жарима солишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG