Линклар

Россиянинг Самара вилоятида, М-32 трассада сешанба куни йўловчи автобуси ағдарилди.

Ҳалокат оқибатида автобус ичида бўлган уч ўзбекистонлик жароҳатланди.

Ўзбекистонликлар билан тўла автобус Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридан кеча йўлга чиққан ва Россиянинг Краснодар ўлкасига кетаётган бўлган.

Полицияга кўра, автобус ичида барчаси ўзбекистонлик 60 йўловчи бўлган.

Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

XS
SM
MD
LG