Линклар

Украинада Чернобил фожеасининг 30 йиллиги муносабати билан хотира тадбирлари ўтмоқда.

Украина президенти Петро Порошенко Чернобил яқинидаги Славутич шаҳрида бўладиган тадбирда қатнашиши кутилмоқда.

1986 йилнинг 26 апрелида Чернобил АЭСида рўй берган портлаш оқибатида Европанинг катта ҳудудига радиоактив булут тарқалган.

Украина, Беларус ва Россия ғарбидаги минтақалардан юз минглаб аҳоли эвакуация қилинган эди.

Чернобил ҳалокати ва унинг оқибатларини бартараф этишда кўплаб ўзбекистонликлар ҳам қатнашган.

БМТнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Чернобилдаги авария оқибатида катта нурланиш олган 600 минг одам орасида саратон касаллидан ўлганлар сони ўртача кўрсаткичдан тўрт минг баробар кўпроқ эканини айтади.

XS
SM
MD
LG