Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:04

76 ўзбек спортчиси Рио де Жанейродаги Олимпиадага йўлланма олди


Ўзбекистонлик спортчилар Рио де Жанейрода бўладиган Олимпиада ўйинларига 76та йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг расмий ЎзА агентлиги хабар қилди.

Ўзбекистон спорт жамоаси ҳозиргача бокс бўйича 11та, енгил атлетика бўйича 12та, эшкак эшиш бўйича 8та, оғир атлетика бўйича 7та, сузиш 5та, таэквандо бўйича -3та лицензияга эга бўлди.

Шунингдек, паралимпиада ўйинларига ўттизга яқин ўзбек спортчиси йўлланмани олди.

Бу йилги Олимпиада ўйинлари Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида август ойида бўлиб ўтади.

Бразилиядаги ёзги Олимпиада ўйинлари лицензиясини қўлга киритган спортчиларга ўзбек ҳукумати 50-60 млн сўмдан мукофот ваъда қилган. Бундан ташқари Олимпиадада олтин, кумуш ва бронза медаллар учун алоҳида мукофотлар берилади.

XS
SM
MD
LG