Линклар

logo-print

Турк журналисти "Эрдўғонни ҳақорат қилгани учун" жаримага тортилди


Туркиядаги етакчи мухолиф нашрлардан бири ҳисобланган “Жумҳурият” газетаси бош муҳаррири Жан Дундар мамлакат президенти Режап Таййип Эрдўғонни ҳақорат қилганликда айбланиб, 10 минг АҚШ долларилик жаримага тортилган.

Бу ҳақда журналистнинг адвокати Булент Утку маълум қилди.

Унга кўра, “Жумҳурият” газетаси бош муҳаррирининг жаримага тортилишига унинг 2013 йилги Туркиядаги коррупция можаросига оид мақоласи сабаб бўлган.

Утку журналист устидан суд адолатсиз ҳукм чиқарди, дея юқори турувчи инстанцияга арз қилишини билдирди.

Журналист Жан Дундарни ўзи эса “агар ҳақиқатни ошкор этиш жиноят бўлса, жиноят қилишда давом этаверамиз” дея билдирган.

XS
SM
MD
LG