Линклар

OzodMikrofon: Ўғлимнинг буюртма қотилларини жазолашмаяпти!


Сурхондарëлик аёл (иллюстратив сурат)

Сурхондарëлик аёл (иллюстратив сурат)

Сурхондарё вилояти Денов тумани, генерал Собир Раҳимов учаскасида истиқомат қиладиган Валия Норова 2 йил муқаддам ўлган ўғлининг қотиллари жазосиз юрганини иддао қилиб, уларни судга тортишда ёрдам излаётганини айтмоқда. Аёлнинг даъвосича, 40 яшар ўғли Суҳроб Қурбонов буюртма қотиллик қурбонидир ва мавжуд далилларни суд, прокуратура инобатга олмаётир.

Валия Норова 1984 йилда туғилган ўғли - Суҳроб Қурбонов 2014 йилнинг 7 ноябрида уч таниши билан овга чиққанича, қайтиб келмаганини айтмоқда.

Аёлнинг даъво қилишича, ўша овда ўғли ўлган ва сўнгра судловлар бўлиб, овга бирга чиққан икки киши узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилинган:

- Қамалган йигитлардан бири бегуноҳ, бири эса бу жиноятга алоқадор. Аслида ўғлим буюртма қотиллик қурбони бўлди. Буюртмачилар ўғлим билан овга борган бошқа бир йигитдан қутулмоқчи бўлишган. Аммо, у йигит бундан хабардор бўлгани учун: "Мени фалончи амалдор ўлдирмоқчи. Мен соппа-соғман, агар ўлсам, ўша одамдан билинглар!" деб дискка ёзган ва иккаласининг ўртасидаги хусумат сабаблари, амалдорнинг жиноятларига йиққан далил-исботларини тўплаб, турли идораларга тарқатиб юборган. Буюртма қотиллар эса ўғлимни ўлдириб, ўша бечорани ўғлимнинг қотили қилиб, қамаб юборишди. Заказчик ҳам, бу ишни 2 та от ва 8 миллион сўмга бажариб берган қотиллар ҳам кўз ўнгимда юрибди. Илтимос, шу ишни қайта тергов қилиб, айбсизни чиқариб, асл заказчикларни жазолатишга ёрдам беринг! Ҳеч ким менга қулоқ солмаяпти! - деб иддао қилмоқда Валия Норова.

Унинг даъво қилишича, 2014 йилдан буён Сурхондарё ва республика суд, прокуратура органларига борган, шикоятлар йўллаган, аммо унинг мурожаатлари эътиборсиз қолдирилмоқда.

Қуйида Валия Норова билан суҳбатни тингланг:

---------------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG