Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:48

Путин Ўзбекистондан мева-сабзавот импорти ўн бараварга ортганини билдирди


Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистондан импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 10 фоизга, цитрус мевалар импорти 54 маротабага ошганини билдирди.

Кремл раҳбари бу ҳақда ўзбекистонлик ҳамкасби Ислом Каримов билан Москвада ўтказган учрашуви пайти таъкидлади.

Путинга кўра, Ўзбекистондан сабзавот маҳсулотлари импорти 10 бараварга, узум импорти эса 20 бараварга ўсган.

Каримов 25 апрель куни икки кунлик расмий ташриф билан Москвага борган.

Музокаралар сўнгида икки давлат раҳбари қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаши кутиляпти.

XS
SM
MD
LG