Линклар

logo-print

Каримов Путинга: "Москва ва Питерда узум ўсмайди, тамом-вассалом!"


Каримов - Путин сўзлашуви. 26 апрел 2016 йил Москва

Каримов - Путин сўзлашуви. 26 апрел 2016 йил Москва

Москвага сафар қилган президент Каримов Россияга ўзбек мева-сабзавотлари импортини оширишни таклиф қилди.

Европа давлатлари ва Туркиянинг озиқ-овқат маҳсулотларига тақиқ жорий киритган Россия Марказий Осиё томон юзланмоқда.

Президент Каримов билан учрашуви давомида президент Путин икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар доллар ҳисобида камайганини эътироф этди. Бироқ рубль ва ҳажм ҳисобида ўсиш бўлганлигини қайд этди.

“Ўзбекистондан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари импорти анча ошди. Бу борада шахсан ёрдамингиз учун сизга раҳмат айтамиз. Ўзбекистондан импорт умумий ҳисобда 10 фоизга ошган бўлса, баъзи товарлар импорти 10 баравар ўсди. Узум импорти 20 бараварга, цитрус (лимон) мевалар 54 баравар. Бу Россия учун катта миқдор. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари учун Россиядек улган бозорга чиқиш имконияти катта имтиёздир” деди Путин.

Путинга жавобан президент Каримов: “Сиз айтиб ўтган “марта”лар бизнинг имкониятларимиз бундан ҳам зиёда эканини кўрсатади. Ахир осон эмас-ку, маҳсулот ҳажмини бирданига 10 - 20 мартага ошириш?!”, деди.

“Товар айирбошлаш ҳажмини ана шундай зарурат бўлган соҳаларда ошириш ҳақида гапирмоқчиман. Чунки..” - дея гапида давом этди президент, “Москва ва Питерда узум ўсмайди, тамом-вассалом!”

“Негадир Москва ва Питерда энг ширин мева ва сабзавотлар айнан Ўзбекистонники эканини унутиб қўйишди. Баъзи бир қўшниларимиз, эшитамизки, ўз меваларини “Келинглар Ўзбекистонники” деб реклама қилиб сотишади.” - деди президент Каримов.

Россияга мева-сабзовотларни экспорт қилиш соҳасида Ўзбекистонга Тожикистон рақобат кўрсатиши мумкин. Март бошида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон жорий йилда Россияга мева - сабзовот экспортини 1.5 бараварга келаси йилда эса, 3 бараварга оширишга буйруқ берди. Раҳмонга кўра, 2020 йилга қадар Тожикистонда узумзор ва боғларнинг умумий майдони қарийб 100 минг гектарга етказилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG