Линклар

Назарбоев Атираудаги намойиш ташкилотчиларини жазолаш ҳақида кўрсатма берди


Нурсултон Назарбоев.

Нурсултон Назарбоев.

Президент Нурсултон Назарбоев 26 апрель куни Қозоғистон халқлар ассамблеясида сўзлаган нутқида Атирауда ўтган норозилик намойиши ташкилотчиларини топиш ҳамда жазолаш тўғрисида кўрсатма берди.

Назарбоев ўз сўзи давомида қишлоқ хўжалик ерларининг хорижликларга сотилиши тўғрисида айтилаётган маълумотлар ҳақиқатга зид эканини билдирди.

Қозоқ президентининг фикрича, намойишни уюштирганлар мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришга ҳаракат қилаётган ғаламислардир.

Якшанба куни Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида мингга яқин одам намойиш ўтказиб, ерни сотишга рухсат берувчи қонун қабул қилинганига норозилик билдирган эди. Митингчилар бу қарор ерларнинг хорижликларга сотилиб кетишига сабаб бўлади, деб ҳисоблашган.

Ҳукумат бу митингнинг ноқонуний эканини билдирган бўлса-да, намойишчиларни тарқатиш учун куч қўллаган эмас.

XS
SM
MD
LG