Линклар

logo-print

Ўзбекистонда лазер воситасида самолёт парвозига ҳалақит берганлар жазоланади


Икки йил давомида Ўзбекистонда самолётлар парвозига лазер нури воситасила ҳалақит берилган 16 ҳолат аниқланган.

Икки йил давомида Ўзбекистонда самолётлар парвозига лазер нури воситасила ҳалақит берилган 16 ҳолат аниқланган.

Ўзбекистонда ердан туриб лазер орқали самолёт учувчиларининг кўзини олган шахсларга нисбатан жавобгарлик жорий этилди.

Маъмурий ва Жиноий кодексга бу борада киритилган ўзгартишлар 26 апрелдан бошлаб кучга кирди.

Маъмурий кодекснинг 116 - моддаси 1 - банди билан "учиб кетаётган самолётга лазер нури орқали ҳалақит берган шахс" минимал иш ҳақининг 100дан 200гача бўлган миқдорида жарима тўлайди ёки қонунбузарлик предметини мусодара қилиш шарти билан 15 суткага ҳибс қилинади.

Фуқаро бу қонунбузарликни яна қайта содир этса ёки лазер нури ўрта ва оғир тан жароҳатлари етказган ҳолатда жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Жиноят кодексининг 263 – моддаси 1-бандига асосан бундай жиноят 2 йилга аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш ёки 3 ой ҳибсда сақлаш билан жазоланади.

Агар бу қонунбузарлик бир одам ўлимига сабаб бўлса 5 йилгача, кўп одамлар ўлимига ёки ҳалокатга сабаб бўлса 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган.

Расмий хабарларга қараганда, ўтган икки йил давомида Ўзбекистонда самолётлар парвозига лазер нури билан ҳалақит берилган 16 ҳолат аниқланган.

XS
SM
MD
LG