Линклар

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинганига бир йил бўлмаган шахс оиласи билан ажрашса, у ҳолда пропискасини йўқотади.

Ўзбекистон матбуотининг билдиришича, бу борада “Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага олиниши мумкин бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифалари рўйхати” тўғрисидаги қонунга мана шундай ўзгартириш киритилган.

Мазкур ўзгартиш президент томонидан 25 апрель куни имзоланган ва 26 апрелдан бошлаб кучга кирган.

Пойтахтда пропискага туриш тўғрисидаги қонун 2011 йилда қабул қилинан эди. Мазкур қонунга асосан Тошкентда ва Тошкент вилоятида бошқа ҳудудлардан келган 12 тоифадаги шахслар прописка олиш ҳуқуқига эга.

XS
SM
MD
LG