Линклар

Ўзбекистон Россия билан ҳарбий маҳсулотларни ҳамкорликда экспорт қилади


Ислом Каримов ва Владимир Путин.

Ислом Каримов ва Владимир Путин.

Россия президенти матбуот хизмати 27 апрелга ўтар кечаси президент Ислом Каримовнинг Москва сафари доирасида имзоланган шартномалар ва ҳужжатлар рўйхатини эълон қилди.

Кремль маъмуриятининг билдиришича, 26 апрель куни Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий соҳага оид маҳсулотларни учинчи давлатларга экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик шартномаси, маданий-гуманитар, бадан тарбия ва спорт соҳаларида ўзаро ҳамкорлик дастури ҳамда икки давлат ташқи ишлар вазирликларининг ўзаро ҳамкорлиги дастури имзоланган.

Президентлар Бауман номидаги Москва давлат техника университети ва Тошкент темир йўл инжинерлиги институти ўртасида ўзаро илмий ҳамда академик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ҳам имзолаган.

Ислом Каримовнинг Москва сафари 25 апрель куни бошланиб, 26 апрель куни ниҳоясига етган эди.

XS
SM
MD
LG