Линклар

Россия ҳарбий самолётлари президент Башар Ассадга мухолиф бўлган қуролли исёнчиларни бомбардимон қилишни яна бошлади. Бу ҳақда АҚШ матбуотига “Исломий давлат” гуруҳига қарши амалиётлар ўтказилишига раҳбарлик қилаётган америкалик қўмондонлардан бири маълум қилди.

“Биз Россия кучлари Ҳалабдан Пальмирагача бўлган ҳудудларни бомбардимон қилганининг гувоҳи бўлдик. Россия бу минтақадаги амалиётларини яна бошлади”, деб айтган коалиция кучлари қўмондони ўринбосари Питер Герстен.

Қўмондон АҚШ Россия ҳарбийлари билан амалиётлар ўтказиш масаласини мувофиқлаштирмаётганини ҳам таъкидлаган.

Foxnews телекомпаниясининг билдиришича, Россия ҳарбий амалиётларининг қайта бошланиши Сурия масаласида имзоланган халқаро сулҳ шартномасига зид келади.

Ўтган ҳафтада президент Барак Обама Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашиб, Сурия ҳукумати мухолифатни бомбардимон қилишни тўхтатиши учун Москвани Башар Ассадга босим кўрсатишга чақирган эди.

XS
SM
MD
LG