Линклар

logo-print

Афғонистон ҳукумати Толибон билан музокаралардан бош тортмоқда


Толибон Кобулда содир этган террор ҳужумида 64 одам ҳалок бўлган эди.

Толибон Кобулда содир этган террор ҳужумида 64 одам ҳалок бўлган эди.

Толибон Афғонистон ҳукумати билан тинчлик музокаралари ўтказиш учун Покистонга ўз делегациясини жўнатганини маълум қилди. Бироқ Афғонистон ҳукумати ўтган ҳафтада Толибон Кобулда террор ҳаракати содир этгани ортидан тинчлик музокараларида иштирок этишдан бош тортмоқда. Мазкур террор ҳужумида 64 одам ҳалок бўлган эди.

“Биз толиблар делегацияси Покистонда эканини биламиз, аммо Покистон ўз ҳудудидаги толибларга нисбатан ҳарбий амалиётлар ўтказиш ваъдасини бажармагунича, биз музокараларда ишитирок этмаймиз”, деб билдирди афғон президенти Ашраф Ғани матбуот хизмати.

Ройтер агентлигининг билдиришича, толиблар делегацияси 25 апрель куни Покистоннинг Карачи шаҳрига келган.

Толибон делегацияси вакиллари агентликка “Кобул расмийларининг музокараларга келмаслиги бизни ташвишлантирмайди, чунки биз ҳарбий амалиётларни бошладик ва ҳукуматга қарши жангларда ғалабаларга эришмоқдамиз”, деб билдирган.

XS
SM
MD
LG