Линклар

Қирғизистон парламентига спикер сайланди


Қирғизистон парламенти спикери Чинибай Турсунбеков.

Қирғизистон парламенти спикери Чинибай Турсунбеков.

Қирғиз Республикаси парламенти – Жўғўрқу Кенешнинг ялпи мажлисида Социал-демократлар фракцияси лидери Чинибай Турсунбеков парламент спикери лавозимига сайланди.

Турсунбековнинг номзоди учун 120 ўринли парламент мажлисида иштирок этган 120 депутатнинг 88 нафари овоз берди. Спикерликка бошқа бир номзод – Исҳоқ Масалиев 26 овоз олди. Уч депутат иккала номзод учун ҳам қарши овоз берди, уч бюллетень яроқсиз, деб топилди.

Жўғўрқу Кенеш депутатлари 20 апрель кунги ялпи мажлисида ўзларига спикер сайлай олмаган эди.

Бу ҳақда хабар қилган Азаттиқ радиосига кўра, яширин овоз бериш натижалари депутат Исаевга 51, депутат Торобаевга 51 овоз берилганини кўрсатган.

Қирғизистон парламенти раиси Асилбек Жээнбеков апрелнинг биринчи ярмида акаси Сўўрўнбай Жээнбеков бош вазир лавозимини эгаллагани муносабати билан истеъфо берган эди.

XS
SM
MD
LG