Линклар

АҚШ президенти лавозимига номзодликка номзод миллиардер Дональд Трамп Республикачилар партиясининг 5 та штатда сешанба куни ўтказилган бирламчи сайловларида ғалаба қозонди. Бу ғалабалар унинг номзоди ўз партиясидан президентликка кўрсатилиши эҳтимолини оширади.

Трамп сенатор Тед Круз ва Оҳайо штати губернатори Жон Кейсиклар устидан ҳар бир штатда 50 фоиздан кўпроқ овоз олиб ғалаба қозонган.

Таҳлилчиларга кўра, бу ютуқлари Трампга номинация учун курашда ғалаба қозониш учун етарли эмас. Ғалаба учун Трамп партия қурултойи делегатларидан 1237 нафарининг овозини олиши лозим.

Трампнинг асосий ҳарифи сенатор Тед Круз навбатдаги бирламчи сайловлар ўзи учун ғалаба қозониш эҳтимоллари катта бўлган ғарбий ва марказий штатларда ўтиши тўғрисида баёнот берди.

Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон 5 та штатдан 4 тасида ғалаба қозонди. Унинг ҳарифи Берни Сандерс эса, битта штатда илғор бўлди.

XS
SM
MD
LG