Линклар

logo-print

Apple компанияси сешанба куни iPhone смартфонлари сотуви ҳажми биринчи бор қисқарганини эълон қилди. Жорий йилнинг биринчи чорагида компания 51 миллионта сотган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридагидан 10 миллионтага оздир.

Айтилишича, сотувнинг қисқаришига Apple маҳсулотлари учун энг перспектив ҳисобланган Хитойда талабнинг пасайиб кетгани сабабдир.

2007 йилда биринчи бор сотувга чиқарилган iPhone смартфонлари дунё бўйлаб бизнес тарихида энг муваффақиятли истеъмол товарига айланган. iPhoneнинг мисликўрилмаган даражада оммалашгани, шунингдек, iPad планшетлари ва iPod плеерларининг савдоси чаққон бўлгани туфайли Apple каптилизацияси қарийб 600 млрд. долларга етган, йиллик даромади 230 млрд. доллардан ошган, жаҳондаги энг қиммат компанияга айланди.

Таҳлилчилар Apple маҳсулотлари сотуви қисқаришини бозорнинг тўйиниб қолгани билан изоҳламоқда. Уларнинг фикрича, бозордаги лидерликни қўлдан чиқармаслик учун компания инновацион маҳсулот ишлаб чиқариши керак.

XS
SM
MD
LG