Линклар

Россия мудофаа вазири НАТО-Россия кенгаши мажлисидан хафсаласи пир бўлганини билдирди


Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Россия – НАТО Кенгашининг 20 апрелда ўтказилган мажлиси Москва билан Шимолий Атлантика иттифоқи ўртасидаги муносабатлар масаласида оптимистик ҳислар уйғотмади, деб баёнот берди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Халқаро хавфсизлик бўйича чоршанба куни ўтказилган 5- Москва конференциясида қилган чиқиши чоғида Шойгу Россиянинг НАТО ва Европа Иттифоқи мамлакатлари билан ҳарбий ҳамкорлиги музлаб қолгани, лекин бу совуқлик Россиянинг айби билан бўлмагани тўғрисида гапирди.

НАТО Россия билан ҳамкорлигини 2014 йилнинг апрелида, Россия ўша йилнинг мартида Украинага қарашли Қрим ярим оролини аннексия қилиганидан сўнг тўхтатиб қўйган эди.

АҚШ президенти Барак Обама шу ҳафтада Си-би-эс телеканалига берган интервьюси чоғида Россия президенти Владимир Путин НАТО ва Европа Иттифоқини Россияга таҳдид, деб билаяпти ва Европа Иттифоқига рахна солишга уринаяпти, деган фикрни билдирди.

XS
SM
MD
LG