Линклар

Ўзбекистонда пенсия тайинланиши учун энг кам иш стажи 5 йилдан 7 йилга узайтирилди


Ўзбекистон президенти имзолаган қонунга биноан “Фуқароларни давлат пенсияси билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, пенсия ёшига етган лекин тўлиқ иш стажига эга бўлмаган шахсга пенсия тайинланиши учун иш стажи камида 7 йилни ташкил этиши талаб қилинади. Шу пайтгача меҳнат пенсиясини олиш учун энг кам иш стажи 5 йил бўлган ва бу жорий йил 1 июлига қадар сақланиб қолади.

Мазкур қонун март ойида Ўзбекистон Олий Мажлисининг иккала палатаси томонидан маъқулланган.

XS
SM
MD
LG