Линклар

Украина ва Туркия бош дипломатлари Қрим татарлари мажлиси тақиқланишини қораладилар


Туркия ва Украина ташқи ишлар вазирлари Мевлут Чавушўғли (ч) ва Павло Климкин (ў).

Туркия ва Украина ташқи ишлар вазирлари Мевлут Чавушўғли (ч) ва Павло Климкин (ў).

Украина ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Павло Климкин ва Мевлут Чавушўғли 27 апрель куни Пекинда бўлиб ўтган учрашувда Қримдаги вазиятни муҳокама қилдилар.

Вазирлар Россиянинг Қрим-татар халқи мажлиси фаолиятини экстремистик деб топиш ҳақидаги қарорини қораладилар. “Томонлар Қримда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича форумлар ва халқаро ташкилотлар доирасида ҳаракатларни ўзаро мувофиқлаштиришга келишиб олдилар”, дея хабар қилади Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Украина ТИВ матбуот хизматига кўра, мазкур икки томонлама учрашув Пекинда ўтказилган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч ўлчови бўйича кенгаш доирасида бўлиб ўтган.

26 апрель куни Қрим Олий суди Қрим-татар халқи мажлисини экстремистик ташкилот, деб топган ва унинг фаолиятини Россия ҳудудида тақиқлаб қўйган.

XS
SM
MD
LG