Линклар

logo-print

Туркиядаги худкуш ҳужумда камида 8 киши яраланди


Бурсадаги худкуш ҳужум содир этилган жой, 2016 йил 27 апрели.

Бурсадаги худкуш ҳужум содир этилган жой, 2016 йил 27 апрели.

Туркия шимолий-ғарбида жойлашган Бурса шаҳрида Катта Жомеъ (Ulucami) олдида содир бўлган портлашда 8 киши тан жароҳати олди. Бомбани худкуш аёл ҳаракатга келтиргани айтилмоқда. Бу Бурсада жорий йил бошидан бери содир этилган терактларнинг бешинчисидир.

Террор хуружини қоралаган Туркия бош вазири Ахмет Довудўғли чоршанба кунги телемурожаатида: “Бу бизнинг ўлкамиз, халқимиз, осойишталигимизга қаратилган бир ҳужумдир”, деди ва мазкур ҳужум Туркияни террорчиликка қарши кураш бўйича қатъий позициясидан чекинтира олмаслигини урғулади.

Бурсадаги ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Бурса катталиги бўйича Туркияда тўртинчи шаҳар бўлиб ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG