Линклар

Трамп Оқ уйга келса, Россия билан алоқаларни яхшиламоқчи


Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп.

Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп.

Республикачилар партиясидан президентликка етакчи номзод Дональд Трамп президент этиб сайлангудек бўлса, Россия ва Хитой билан алоқаларни яхшилашга ҳаракат қилишини айтди.

27 апрель куни Вашингтонда ташқи сиёсат мавзусида чиқиш қилган Трампга кўра, Қўшма Штатлар билан Россия ўртасида жиддий ихтилофлар бор, бироқ Москва билан орадаги тарангликни “куч кўрсатиш орқали” юмшатиш мумкин.

Дунёга Америка манфаатлари нуқтаи назаридан туриб боқишини билдирган Трамп “умумий манфаатлар”дан келиб чиққан ҳолда Россия ва Хитой билан туташ нуқталарни излашини билдирди.

Қўшма Штатлар радикал исломчиларга қарши уруш ҳолатида эканини таъкидлаган Дональд Трамп, агар президент этиб сайлангудек бўлса, Сурия ва Ироқнинг бир қисмини назорат қилиб турган “Исломий давлат” гуруҳини янчиб ташлашга сўз берди.

XS
SM
MD
LG