Линклар

logo-print

Россия қамоғидаги Савченкога экстрадиция ҳужжатлари тақдим қилинди


Надя Савченкони Украинада миллий қаҳрамон ва Қримни тортиб олган Россияга қарши кураш тамсилчиси, деб биладилар.

Надя Савченкони Украинада миллий қаҳрамон ва Қримни тортиб олган Россияга қарши кураш тамсилчиси, деб биладилар.

Россияда узоқ муддатга қамалган украиналик учувчи Надежда Савченкога уни Украинага экстрадиция қилиш учун керак бўлган расмий ҳужжатлар тақдим қилинди. Бу ҳақда унинг адвокати Марк Фейгин маълум қилди.

Фейгинга кўра, адвокат Николай Полозов 29 апрель куни Новочеркасск ҳибсхонасида ўтирган Савченко зиёратига бориб, ҳужжатларни тўлдиришда унга ёрдамлашади.

Фейгин Савченконинг Россиядан Украинага экстрадицияси бир неча ойга чўзилиши мумкинлигини қўшимча қилди.

22 март куни Россия суди учувчи Надежда Савченкони Украина шарқидаги урушни ёритаётган икки нафар рус журналисти ўлимида айбдор деб топиб, 22 йилга озодликдан маҳрум этган. Надежда Савченко ўзига нисбатан айбловларни “уйдирилган” деб атаб, уларни тамоман рад қилиб келади.

34 ёшли Савченкони Украинада миллий қаҳрамон ва Қримни тортиб олган Россияга қарши кураш тамсилчиси, деб биладилар.

Аввалроқ Украина президенти Петро Порошенко Савченкони Донбассда асир олинган рус аскарларига алмаштириш борасида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан келишувга эришгани ҳақида билдирганди.

XS
SM
MD
LG