Линклар

Йирик тилшунос олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ғани Абдураҳмонов 91 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот агентликлари хабар бермоқда.

1925 йили Фарғонада туғилган Ғани Абдураҳмонов ўз шаҳридаги педагогика институтини битиргач, шу олийгоҳда ўқитувчи сифатида иш фаолиятини бошлаган. У 1950 йилда номзодлик, 1962 йилда эса докторлик диссертацияларини ёқлаган. 1968 йиши Ўзбекистон Фанлар академияси аъзоси этиб сайланган.

Иқтидорли олим Ғани Абдураҳмонов 60 йиллик фаолияти давомида ўзбек тилшунослиги ривожига катта ҳисса қўшган, кўплаб монографиялар, китоблар ва мақолалар таълиф этган, унинг раҳбарлигида кўплаб луғатлар тузилган. Шунингдек, у тилшунос йўналиши бўйича кўплаб докторлик ва номзодлик диссертацияларга илмий раҳбарлик қилган.

XS
SM
MD
LG