Линклар

Ўзбекистонга эскирган технология олиб кирганлар 20 йилгача қамалиши мумкин


Ўзбекистонга эскирган ишлаб чиқариш ускуналари ва технология импорт қилганлар 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Жиноят кодексига бу борада киритилган тузатишлар президент Ислом Каримов томонидан имзоланган.

Подробно.уз сайтининг хабар қилишича, қонун билан Жиноят кодексига ишлатилган, ишдан чиққан, маънан эскирган ёки замонавий талабларга жавоб бера олмайдиган, республика манфаатига йирик миқдорда зарар етказган ускуна ва технологияларни мамлакатга олиб кирганлик учун жазо чораларига тузатиш кирилган.

Эндиликда бу йўналишда йирик миқдорда (энг кам ойлик иш ҳақининг 500 ва ундан кўп баробари) зарар етказган уюшган гуруҳга 8 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Модернизация дастури доирасида Ўзбекистонга импорт қилинаётган технологик жиҳозларнинг ясалиш муддати мамлакатга олиб кирилгунига қадар уч йилдан ошмаслиги зарур.

XS
SM
MD
LG