Линклар

Австрия Италия билан чегарасига тўсиқ ўрнатишга киришди


Австрия ҳукумати Италияни Африкадан келаëтган ноқонуний муҳожирлар оқимини шимолий Европага ўтишдан тўхтатмаëтганликда айблаб келмоқда.

Австрия ҳукумати Италияни Африкадан келаëтган ноқонуний муҳожирлар оқимини шимолий Европага ўтишдан тўхтатмаëтганликда айблаб келмоқда.

Австрия ҳукумати шимолий ва жанубий Европа ўртасидаги асосий кўприк саналган Италия билан чегарасида тўсиқ ўрнатиш режасини эълон қилди.

Кўпдан бери Австрия ҳукумати Рим ҳукуматидан Африкадан Ўрта ер денгизи орқали Италияга келаëтган ноқонуний муҳожирлар оқимини шимолий Европага ўтишдан тўхтатишни сўраб келди. Бундай сўровлари инобатга олинмагач¸ Вена Алп тоғларидаги Бреннер довонига чегара тўсиғи ўрнатишга қарор қилди.

Австрия томони чегарада тўсиқ ўрнатиш тараддудини бошлаган айни кунларда Италия Бош вазири Маттео Рензи Венанинг бу қарорини “уятсизларча Европа қоидаларини бузиш¸ тарих¸ мантиқ ва келажакка қарши ҳаракат” деб баҳолади.

Шимолий Италияга туташ Тирол минтақасига ўрнатиладиган Австрия чегара пунктларида автомобилларни текшириб¸ ноқонуний муҳожирларни тегишли қайддан ўтказиш амалиëтининг йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Иккаласи ҳам чегараларсиз Европа ҳудуди саналган Шенген келишувига аъзо бўлган Австрия ва Италия ўртасидаги чегара тўсиқлари ва текширувлар 1985 йилда олиб ташланган.

XS
SM
MD
LG