Линклар

Янги қирғиз ҳукумати қасамëдга келтирилди


Сўўрўнбай Жеенбеков Қирғизистон президенти маъмурияти бошлиғи ўринбосари бўлган.

Сўўрўнбай Жеенбеков Қирғизистон президенти маъмурияти бошлиғи ўринбосари бўлган.

Бош вазир Сўўрўнбай Жеенбеков етакчилигидаги янги қирғиз ҳукумати бугун қасамëдга келтирилди.

Бишкекда ўтказилган расмий маросимда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳам иштирок этди.

Аввалги Бош вазир Темир Сариев коррупция жанжали ортидан истеъфога чиққанидан сўнг¸ Қирғизистон парламенти 13 апрель куни Жеенбековни Бош вазир этиб сайлаган эди.

Сўўрўнбай Жеенбеков Бош вазирликка сайланиши билан унинг парламент спикери бўлган укаси бу лавозимдан истеъфо берди.

Парламент кечаги мажлисида Социал-демократик партия вакили Чинибай Турсунбековни парламент янги спикери этиб сайлади.

XS
SM
MD
LG