Линклар

Қозоғистон Бош прокурори сохта ахборот тарқатишнинг жиноят эканидан огоҳлантирди


Остонанинг 1 июлдан 1 миллион 700 минг гектар ер кимошдига қўйилиши ҳақидаги баёнотлари Қозоғистонда норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Остонанинг 1 июлдан 1 миллион 700 минг гектар ер кимошдига қўйилиши ҳақидаги баёнотлари Қозоғистонда норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Қозоғистон Бош прокурори Жақип Асанов ерни хусусийлаштиришга оид сохта маълумот тарқатишнинг ҳам жиноят эканидан огоҳлантирди.

Бугунги баëнотида Бош прокурор матбуот ва Интернетда хорижийларга ҳам ерга эгалик ҳаққи берилишига оид тарқалаëтган маълумотларни “сохта” деб атади.

“Ëлғон маълумот асосида рухсат берилмаган жамоат йиғинлари ўтказишга чақириш ва ижтимоий тартибсизлик уруғларини сочиш қонун томонидан жазоланади”¸ дейилади Қозоғистон Бош прокурори баëнотида.

Бу огоҳлантирув арафасида кеча Ақтўбе ва Семей шаҳарларида хорижликларга “ер сотилиши”га қарши рухсат этилмаган оммавий митинглар бўлиб ўтди ва уларда юзлаб одам иштирок этди.

Рухсат этилмаган митинг 24 апрель куни Атирау шаҳрида ҳам бўлиб ўтган, унда минг нафаргача одам иштирок этган эди.

Бу норозилик акцияларига Остона расмийларининг жорий йил 1 июлидан 1 миллион 700 минг гектар ер кимошдига қўйилиши ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG