Линклар

logo-print

Жанна Немцова отасининг ўлими учун Рамзан Қодировни сўроқ қилишга чақирди


Жанна Немцова

Жанна Немцова

Кремль¸ хусусан¸ президент Путиннинг кескин танқидчиси бўлиб келган Россия мухолифатининг ўлдириб кетилган етакчиси Борис Немцовнинг қизи Тергов қўмитасига сўров билан мурожаат қилди.

Ўз мурожаатида Жанна Немцова отасининг ўлимини тергов қилаëтганларни Чеченистон президенти Рамзан Қодировни сўроқ қилишга чақирди.

Немцованинг адвокатига кўра¸ Жанна Немцова ушбу қотиллик бўйича сўроқ қилиниши лозим деб ҳисоблаган Қодировга алоқадор яна 9 шахс номини ҳам терговга тақдим этган.

Борис Немцов 2015 йил 27 февралида шундоққина Кремль остонасида отиб кетилганидан сўнг унинг журналист қизи Жанна Германияга чиқиб кетди ва ҳозирда Deutsche Welle радиосида мухбирлик қилмоқда.

Немцовни ўлдиришга алоқадорликда гумонланиб ҳозирга қадар бир неча чеченистонлик ҳибсга олинган.

Немцов яқинлари бу сиëсий қотилликнинг юқори даражали Россия расмийлари буйруғи билан амалга оширилганини айтиб¸ тергов жараëнида ҳақиқат очиқланишига шубҳа билдириб келмоқдалар.

XS
SM
MD
LG