Линклар

Ўзбекистонда ҳар бир донаси 1-2 килога тенг бўлган лимон нави яратилди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги ахборот агентликлари 28 апрель куни хабар тарқатди.

Хабарларда айтилишича, лимоннинг янги навини Тошкент давлат аграр университети олимлари тўққизинчи иннавацион ғоялар ярмаркасида намойиш этган.

Олимларнинг айтишларича, лимоннинг янги нави одатдагидай беш йилда эмас, балки тўрт йилда мева бера бошлайди. Мазкур нав серҳосил бўлиб, бир гектар ердан 70-75 тонна лимон олиш мумкин.

Тўққизинчи иннавацион ғоялар ярмаркаси Тошкентдаги “Кўргазма савдо маркази”да ўтказилди. Ярмаркада Тошкент давлат аграр университети олимлари ва талабаларининг 20дан ортиқ лойиҳалари намойиш этилган.

XS
SM
MD
LG