Линклар

Фарғонининг Бувайда туманида қалбаки пуллардан фойдаланган икки киши қамоққа олинди.

Ўзбекистон матбуотининг пайшанба куни Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беришича, Бувайда туманидаги ёнилғи қуйиш шаҳобчаларидан бирида 27 ва 24 ёшли маҳаллий йигитлар бензин учун қалбаки 5 минг сўмлик купюралар билан тўлов юритган.

Ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ўткизган экспертиза натижасида пуллар ҳақиқатан ҳам қалбаки бўлгани ва улар қўлда ясалгани аниқланган. Тезкор қидирув ишлари натижасида қалбаки пул ишлатганлар қўлга олинган.

Бу воқеанинг бошқа тафсилотлари ошкор қилинмади. Айни пайтда мазкур воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG